Таиланддан Ҳиндистонга кетаётган йўловчининг чамаданодан чиққан нарсалар одамларни ҳайратда қолдирди. Йўловчининг чамадонида 6 турдаги жами 17 та ҳайвон борлиги аниқланди. 1 та чўл тулкисининг боласи, 2 та илон, 8 та маймун, 3 та калтакесак ва яна бир нечта ҳайвон топилган. Маълум бўлишича, йўловчи Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрига кетаётган эди. Чамадоннинг ичида ҳаво етмаслиги сабабли ҳолсизланган ҳайвонларни яшириш мақсадида йўловчи кўп миқдорда егулик ва ўйинчоқлар ҳам ортиб олган.
Ҳайвонларга тезда тиббий ёрдам кўрсатилди ва уларнинг ҳолати яхши эканлиги аниқланди. Бироқ ҳайвонларнинг ҳеч бирида чип ўрнатилмаганлиги сабабли уларнинг аслида қаердан қўлга тушиб қолганини аниқлаш қийин бўлишини айтишди.
Ҳайвонларни асраш ва табиатни муҳофаза қилиш борасида оғир жазоларни татбиқ қиладиган Таиландда, ходимлар томонидан қўлга олинган йўловчига 10 йил қамоқ жазоси ва катта миқдорда жарима жазоси белгиланиши таъкидланди.