Жорий йилнинг 22-23 август саналарида Хоразм вилояти Гурлан туманида Германия Халқаро Хамкорлик Жамияти (GIZ) ва Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси томонидан “Оролбўйи минтақасидаги аёлларни агротадбиркорлика жалб этиш орқали потенциалини кучайтириш хамда чиқиндлардан инновацион усулда компост тайёрлаш, шўрланган ерларни самарадорлигини ошириш ва ҳудуд экологиясини яхшилаш”лойиҳаси доирасида “Оролбўйи минтақасидаги аёлларни агротадбиркорлика жалб этиш орқали потенциалини кучайтириш, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва турмуш фаровонлигини ошириш” йўналишидаги 2 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирни Гурлан тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Бабажанова Нурхон Рустамовна ва уюшма Халқаро лойихалар ва дастурлар координатори Суннатов Шукуриллохлар очиб бердилар.
Семинар-тренингларни Рўзибоев Нураддин Рахимович, Досмухамедова Мухайё Хуснитдиновна, Садуллаев Санжарбек Мадиярович ҳамда Эгамбердиев Ойбек Жангирович тренерлар томонидан олиб борилди.