Украина Давлат Президенти Владимир Зелинский, Чеплайн ҳудудида темир йўл станцияси ўққа тутилганини, ҳужум вақтида 15 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳамда 50 та одам яраланганини таъкидлади.
Украина Давлат Президенти Владимир Зелинский, Украина мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш асносида БМТ нинг хавфсизлик кенгашига видеоконференция орқали мурожаат қилди.
Зелинский суҳбат чоғида, Россия томонидан қилинган ҳужумда кўпчиликнинг ҳаётига хавф солинганини айтиб, бундан кейин янаям вазият оғирроқ бўлиши мумкинлигини билдирди. Ҳужум уюштирилган темир йўл станцияси жойлашган Чеплайн шаҳри Украинанинг шарқ томонида, Донецк ҳудудининг тахминан 145 километр ғарбида жойлашган.
Ушбу ҳужум тўғрисида ҳозиргача Россия томонидан ҳечқандай изоҳ берилмади.