Байден бутун дунёга таъсир этувчи қарорни имзолади

АҚШ Президенти Жо Байден, чип ишлаб чиқариш ҳамда бу борадаги илмий изланишларнинг янада кучайтирилишини таъминлаш тўғрисида қарор имзолади. Ушбу қарорда автомобилдан тортиб электроникагача бир нечта тармоқда ишлаб чиқаришнинг оқсашига сабаб бўлаётган чип танқислигини бартараф қилиш мақсад қилинган.

Оқ уй томонидан берилган ёзма баёнотга кўра, Байден CHIPS қарорининг татбиқ қилиниши ҳақида қарор имзолаган.

Ушбу қарорга биноан 16 кишидан иборат ижро кенгаши тузилади ва ҳайъатга Миллий Хавфсизлик маслаҳатчиси Жек Сюлливан, Миллий Иқтисодиёт Кенгаши директори Бриан Деесе, Оқ уй Фан ва Технология Сиёсати вакили Алондра Нелсон бошчилик қилишади.

Байден имзолаган ушбу қарорнинг аввалида ўлка ичида чип ишлаб чиқариш учун 52 милиярд доллорлик сармоя ажратиш ҳам назарда тутилган.