Македония фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Шимолий Македония ҳукумати кучайиб бораётган энергетика инқирози туфайли мамлакатда электр таъминоти соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Телма телеканали хабар бермоқда.

Энергия тақчиллиги фонида республика пойтахти – Скопйеда иссиқлик таъминоти соҳасида ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Фавқулодда ҳолат 1 сентябрдан кучга киради ва 30 кун давом этади.

Бундан ташқари, мамлакатда энергияни тежаш бўйича турли чора-тадбирлар кўрилади, жумладан, жамоат бинолари фасадидаги декоратив ёритишни ўчириш ва маданий ёдгорликларни ёритиш, энергия тежовчи лампочкалардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ва бошқалар.