Тошкентдан Сеулга 28 август куни учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, «Asiana airlines»нинг Тошкентдан Сеулга учган самолёти аёл йўловчининг ўлими туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 31 июль куни YH-333 Тошкент–Дубай йўналишидаги йўловчи рейси самолёт бортидаги бемор йўловчи туфайли учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлганди.