Яна МИБ ходимига қарши куч ишлатилди…


25 август куни МИБ Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги қарздор Т.Т.дан давлат фойдасига 3,5 млн. сўм давлат божини ундириш учун қарздорнинг яшаш хонадонига борган.

Бироқ, ижро ҳаракатларини амалга ошириши вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, турли соҳаларига қўли билан уриб-тепиб, тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140 (Ҳақорат) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.