Chevrolet Tracker нархлари эълон қилинди

Расман Chevrolet Tracker автомобилининг сотуви бошланди. Бу ҳақда “UzAuto Motors” компанияси маълум қилди.

«Автомобиль ихлосмандлари бугундан бошлаб, кроссоверга шартнома тузишлари мумкин.

Chevrolet Tracker ихчам кроссовери истеъмолчи талабларининг энг муҳим сифатларни: замонавий дизайн, хавфсизлик, қулайлик, самарадорлик ва тежамкорликни ўзида мужассам этган.

Chevrolet Tracker ўзининг замонавий ташқи кўриниши ҳамда салон интерьери шунингдек, GM томонидан ишлаб чиқарилган CSS Приме тежамкор двигатели, ҳамда интеллектуал функциялар ва хавфсизлик тизимлари жамланмаси билан ажралиб туради.

LED ёритгичли кундузги чироқлар замонавийлик ва хавфсизликни янада оширади. Панорамали люк Tracker салонида кенглик ва эркинлик туйғусини яратади.

Chevrolet Tracker интерьери замонавий кўриниш ва бетакрор услубга эга бўлган юқори технологияли, динамик ва тежамкор автомобиль эканлиги билан аҳамиятлидир. Янги услубдаги қулай ўриндиқлари узоқ сафарларда ҳам чарчоқ ҳиссини билдирмайди. Замонавий техник хусусиятлар автомобилни бошқаришда янада завқ бағишлайди.

Chevrolet Tracker техник хусусиятларининг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

1,2 ҳажмли, айланма ҳаракатда 190 Nm ва 132 от кучи қувватига эга замонавий уч цилиндрли CSS Приме турбомотор;
6-поғонали автоматик узатмалар қутиси;
аралаш циклда тежамкор ёқилғи сарфи 6.9 л/100 км, шаҳар ташқарисидаги йўлда ҳаракатланиш- 5.6 л/100 км;
Хавфсизликни таъминлаш тизими

паст тезликда автоматик тормозлаш;
кўриниши чекланган жойлар мониторинги;
фаол фавқулодда тормозлаш;
олдинда турган тўсиқлар ҳақида огоҳлантириш;
фронтал тўқнашув ҳақида огоҳлантириш;
6 та хавфсизлик ёстиқчалари.
Қулайлик

яримавтомат (параллель ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим (климат контроль);
круиз-контроль;
ақлли калит (smart key) ва двигателни ишга тушириш;
чарм қопламали 3 спиццали руль;
ёмғир датчиги;
эко-чармдан ўриндиқлар қопламалари;
симсиз зарядлаш;
8 дюймли сенсор дисплейга эга мультимедиа тизими (Apple CarPlay ва Андроид Ауто);
тўлиқ светодиод оптикаси ва LED орқа габарит чироқлар.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2023 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker қўшимча опсиялар: ташқи ойналарни иситиш тизими, олд ўриндиқларни иситиш, ойна тозалагич (дворник) атрофини иситиш, иккинчи орқа қатор ўриндиқлари иситиш тизими, электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи, руль иситиш тизими, ҳимоя картери ва «Redline» пакетида тақдим этилади.
Chevrolet Tracker автомобилини “UzAuto Motors”нинг расмий сайтида номлари келтирилган авторизациядан ўтган дилерлик марказларида сотиб олишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу дилерликларда автомобиль билан танишиш ҳамда техник хусусиятларини ўрганиш учун тест-драйв ҳам мавжуд.

Chevrolet Tracker

  • Бошланғич комплектация*: 179 000 000 сўм;
  • LS комплектация: 209 000 000 сўм;
  • LTZ комплектация: 229 000 000 сўм;
  • Premier комплектация: 249 000 000 сўм», дейилади хабарда.