Фуқарони Полшага ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. бошқа бир фуқаро З. ни танишлари ёрдамида 4200 АҚШ доллари евазига Полша давлатига ишга жўнатишга келишиб, шундан 300 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.