Сурхондарё вилояти прокуратураси Денов тумани Халқ таълими бўлими томонидан 11 миллиард сўм камомадга йўл қўйилгани айтилган видеомурожаатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, видеомурожаатда баён қилинган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 184-1-моддаси (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.
Қайд этилишича, ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани, Тошкентда ширкат раҳбари 350 млн сўмдан ортиқ пулни ўзлаштиргани, Фарғонада тадбиркорларнинг пулини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва ҳисобчи ушлангани тўғрисида хабар берилганди.