Абитуриентларнинг:
➖ 176 мингдан зиёди — умумий қабул параметрлари доирасида;
➖ 13 мингдан зиёди — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.
Имтиёзга эга абитуриентларнинг:
➖ 3,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар;
➖ 272 нафари “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар;
➖ 4,7 минг нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар;
➖ 1,9 минг нафари ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
➖ 739 нафари Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари;
➖ 1,9 минг нафари эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
➖ 379 нафари камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлардир.