Туркманистон пойтахти Ашхободда аҳолига пластик бутилкаларни йиғиш тақиқланди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.
Хабарга кўра, шаҳарда аҳолининг бутилкаларни қайта ишлаш марказига арзимаган ҳақ эвазига топшириш ишсизликнинг юқори даражаси туфайли пул топиш усулидан бирига айланган. Кўчаларда, боғларда, автобус бекатларида пластик идишларни қопда йиғаётган одамларни тез-тез учратиш мумкин. Қабул пунктида қайта ишланадиган маҳсулотнинг килограмми учун 2 манатдан тўланади.
«Хроника Туркменистана» мухбирларига кўра, энди шаҳар маъмурияти хусусий шахсларга шиша йиғишни тақиқлашга қарор қилган, бу йўл билан одамлар «мамлакатни шарманда қилиши» таъкидланган.
Ҳокимлик топшириғига кўра, йиғиш пунктларида навбатчилик қилаётган милиционерлар шиша терувчиларни ушлаш билан шуғулланмоқда. одамлар энди шиша йиғиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирилади. Айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамларни 50 манат жаримага тортгани ҳолати аниқланган.
Полициянинг тушунтиришича, энди фақат уй-жой коммунал хўжалигида рўйхатдан ўтган кўча тозаловчилар бундан идишларни йиғиш ва топшириш ҳуқуқига эга.