Андижондаги туғуруқхонада соғлом чақалоқ вафот этгани айтилмоқда

Андижон вилояти прокуратураси Асака туманидаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

30 август куни «Zo‘rTV» телеканали орқали «Асакадаги туғруқхонадан соғлом боланинг жасади чиқди» сарлавҳаси остида лавҳа эфирга узатилган.

Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, 27 август куни Асака туман ТТБ қарашли 2-туғруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Ж.нинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли ҳомила жарроҳлик йўли билан олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

«Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади муносабатда.