Европанинг баъзи давлатлари евродан воз кечишни режалаштирмоқда

Sovcombank бош таҳлилчиси Михаил Василев евродан биринчи бўлиб воз кечиши мумкин бўлган бир қатор давлатларни номлади. У бу маълумотни Prime агентлиги билан бўлишди.

Унинг таъкидлашича, Европадаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви Европа Иттифоқида (ЕИ) ижтимоий-сиёсий келишмовчиликларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда.

Бундай вазиятда баъзи давлатлар евродан воз кечиб, миллий валютага қайтишдан афзал кўриши мумкин, деб ҳисоблайди мутахассис. Бундай давлатлар қаторида, экспертнинг фикрича, Италия, Греция, Испания ва Португалия кириши кутилмоқда.

«Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва ижтимоий норозиликнинг кучайиши фонида ҳокимиятга ижтимоий харажатларни кўпайтириш, еврозонадан чиқиш ва миллий валютага қайтиш тарафдори бўлиши мумкин бўлган популистлар келиши мумкин», — дея башорат қилмоқда таҳлилчи.