Хитой жануби-ғарбида жойлашган Сичуан провинциясида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида 46 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.
Маълум қилинишича, провинцияда йўллар, электр узатиш линиялари ва алоқа инфратузилмаси зарар кўрган. Жароҳатланганлар сони 50 кишидан ошган, 16 киши эса бедарак йўқолган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, ҳозирда қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришда давом этмоқда.
Таъкидланишича, Хитой ҳукумати провинсияда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув ишларини олиб бориш учун 50 миллион юанга яқин маблағ ажратган. Зилзила эпоцентри бўлган Лудин округига 3000 та чодир ва 10 000 та йиғма каравот юборилган.