Жиззах вилояти Зарбдор туманида 2 сентябрь куни келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида 1983 йилда туғилган фуқаро хотинини ўткир тиғли жисм билан ўлдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бўлими ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зарбдор тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро юзага келган ўзаро жанжал оқибатида хотинининг кўкрак қафаси чап томонига ўткир тиғли жисм билан бир неча марта уриб унга оғир даражадаги тан жароҳати етказган. Оқибатда вояга етмаган 3 нафар боланинг онаси воқеа жойида вафот этган.