Путин: Санкциялар бутун дунё учун хавфли вазиятни келтириб чиқаряпти

Россия Федерацияси Президенти Путин, Украина уруши билан биргаликда бошланган озиқ овқат муаммоси ва бошқа долзарб масалаларга тўхталди.

Ғарбни, шошмашошарлик билан қарорлар қабул қилишда айблаган Путин, санкцияларнинг бутун дунё учун таҳликали вазият бўлишини, шунингдек, Европанинг маҳсулот танқислигидан азият чекишини таъкидлади.

Россия Украина уруши бутун дунёга таъсир қиларкан, бу вазиятга қарши кўрилган чораларнинг якунида озиқ-овқат ҳамда электр энергияси масаласи хавфли вазият юзага келди.

Путин ўз нутқида “Ғарб, иқтисодий ва сиёсий масалаларда шошиб қарор чиқармоқда, муаммолар янада кўпаймоқда. Санкциялар бутун дунё учун хавфли вазиятни келтириб чиқаряпти. Европа маҳсулот танқислигидан азият чекяпти, қашшоқ давлатлар озиқ-овқатсиз қоляпти”, — деди.