Абдуқодир Тошқулов: Уч йилдан бери Ўзбекистонда ОТМларда контракт суммаси ошмаган

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда:
талабаларни турар-жой билан таъминлаш;
ижара ва тўлов-контракт масалалари ҳақида батафсил маълумот берилади.

«Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти устида иш олиб бориляпти.

Уч йилдан бери Ўзбекистонда ОТМларда контракт суммаси ошмаган. Контракт суммасини тўрт маротаба бўлиб тўлашга рухсат этилган. Контракт маблағларидан тушган пул талабаларнинг ўзига сарфланяпти. Унда 68 фоиз маблағларнинг талабанинг ўзига сарфланяпти», дея таъкидлади Абдуқодир Тошқулов