Тошкентда халқаро Нордик Университети (Nordic International University) очилди. Финляндиянинг таълим соҳасидаги ютуқларига асослангани таъкидланган ушбу халқаро университетнинг очилиш маросимида Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ilkka Raisanen бошчилигидаги делегация иштирок этди.
2022 йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Финляндия ташқи ишлар вазирларининг сиёсий маслаҳатлар бўйича 10-йиғилишида Шимолий Европа мамлакатларининг таълим соҳасидаги илғор ютуқларига асосланган ушбу замонавий хусусий олий таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилган эди.
Ушбу тадбирда иштирок этган Президент Админстрация раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов очилиш маросимида сўзга чиқиб, ушбу университет Ўзбекистон таълим тизими ривожига улкан ҳисса қўшишини қайд этиб ўтди.
Университет замонавий 8 та таълим йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Иқтисодиёт, Молия, Бизнесни бошқариш, Саноатни бошқариш, Бошланғич таълим, Мактабгача таълим, Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили, Компьютер инжиниринги йўналишларида кадрлар тайёрланади.