ИИВ баёноти: ташқи кўриниш ҳақида директор, давомат ҳақида инспектор суҳбат қилган

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида 10 сентябрь куни ички ишлар ходими қўлида қайчи билан ўқувчилар сочини текширгани айтилди. Бунга шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган.

Шунингдек, тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канселлярия қайчисини олиб юрганлиги аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канселярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда, сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилганлиги акс этган фото ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Профилактик суҳбат жараёнида мактаб директори томонидан ўқувчиларга мактабда кийиниш қоидалари, ташқи кўринишга аҳамият бериш кераклиги тушунтирилган.