Дори ёрдамида ақллироқ ва хотираси кучлироқ бўлиш мумкинми?

Аксарият ривожланган давлатларда масалан, Америкада 30%, Англияда 27%, Японияда 11% инсонлар диққатни ва мия кучини оширувчи дориларни мунтазам истемол қиладилар.

Ноотроплар бу мия фаолиятига куч бағишлайдиган, уни хотира, диққат ва озиқланишини яхшилайдиган дорилардир.

Аммо кўп олимлар дори ичиш жигар ва буйрак фаолиятига таъсир қилиши мумкинлигини айтишган.