12 сентябрдан бошлаб 2022-2023 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳрида иссиқлик марказларини мавсумий тўлиқ режали тўхтатиш амалга оширилади.
Шу муносабат билан бугундан (12-16 сентябр кунлари) Катта Чилонзор, Муқумий, Сэул, Чўпонота, Лутфий, Кичик Бешёғоч кўчаларида ҳамда Чилонзор 1-, 2-, 3-,4- мавзеларида ҳамда 5- мавзенинг бир қисмида, Е ва И- 24 мавзеларида иссиқ сув вақтинча тўхтатилади, дея маълум қилмоқда “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ масъуллари.