Эфиопияликлар энди янги 2015 йилни қарши олди

Шарқий Африка давлатларидан бири бўлган Эфиопия аҳолиси янги 2015 йилни кутиб олишди.

Ўзига хос тақвим ва вақт тизимига эга бўлган ушбу давлатда кеча “Энкутаташ” деб номланган йилнинг илк куни эди. Айни пайтда ёғингарчилик мавсуми тугаб, йиғим-терим даври бошланди. Сўнги икки йил давомида уруш ва сиёсий инқирозларга қарши курашган давлатда сиёсатчилар ҳамда дин арбоблари барчани янги йил билан табриклай бошладилар.

Хусусан, ўз табрикномасида келажакка нисбатан улкан умид боғлашларини изҳор қилган Бош Вазир Абий Аҳмад, халқни янги йилда кириб келадиган ёрқин келажакка ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

Қуёшга асосланган тақвим ишлатилади


Милодий тақвимга кўра, тахминан 7 йилу 8 ой ортда қолган ҳамда қуёшга асосланган Эфиопия тақвими, диний тақвим бўлиш билан бирга Эфиопия давлати томонидан барча расмий доираларда ҳам ишлатилади. Ўзига хос вақт тизимига эга бўлган ушбу давлатда кун 00:00 да эмас, балки 06:00 да бошланади. Бир кун 12 соатдан иборат бўлган икки алоҳида қисмдан ташкил топган. Куннинг биринчи қисми 06:00 дан, иккинчи қисми эса 18:00 дан бошланади.

Янги йилга 11 ёки 12 сентябрда киришади

Эфиопия тақвимида илк 12 ой 30 кундан иборат, 12 ойдан кейин 5 ва 6 кунлик ўн учинчи ой мавжуд. Ушбу тақвимга кўра, янги йилга 11 ёки 12 сентябрьдан киришади.

Янги йил муносабати билан Эфиопиядаги бозорларда бир кун олдин байрам тайёргарлиги учун юрган кўплаб одамларни учратиш мумкин.