Бу тиббиётда катта ютуқ экани айтилмоқда.
Олимлар миянинг қаришининг асосий сабаби, шунингдек келажакда органларни яшартириш учун дори яратишда ёрдам берадиган генни аниқладилар.
Тадқиқот натижалари «Aging Cell» журналида эълон қилинди.
Унга кўра, миелин моддаси мия ҳужайралари ўртасидаги алоқани таъминлайдиган асаб толаларини ҳимоя қилиш учун ҳимоя қобиғи вазифасини бажаради.
Миелин қобиғининг бузилиши асабий жараёнларнинг самарадорлигига салбий таъсир қилади, бу эса когнитив функцияларнинг пасайишига ва айрим касалликларнинг, жумладан склероз ва Алцгеймер касаллигининг ривожланишига олиб келади.
Германия ва Италиядаги неврологларнинг таъкидлашича, миелиннинг аста-секин йўқолиши мия фаолиятида тузатиб бўлмас оқибатларига олиб келиши мумкин.