Озарбайжон ва Арманистон чегарасида 13 сентябрь тонгда отишма юз берди. Озарбайжон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу ҳарбий операцияда Арман аскарлари қўшини, мудофаа тизимлари йўқ қилинди. Арманистон Бош Вазири Пашинян, отишма чоғида 49 та аскарининг вафот этганини айтди. Боку ҳам, Ереван ҳам уруш бошланишига бир-бирларини айбдор дейишмоқда. Арманистон мудофаа вазирлиги, Озарбайжоннинг Варденис, Горис, Капан каби минтақаларида катта калибрли қуроллар билан ҳужум қилишганини айтди. Вазирлик, чегаранинг айрим жойларида олдинга ҳаракат қилишга уринган аскарларнинг ортга чекинишлари учун ҳам ҳужум қилинганини таъкидлади.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги эса 13 сентябрь Арманларнинг Озарбайжон армияси базасига яқин ҳудудларига кириб келишининг олдини олиш учун ушбу воқеа содир бўлганини билдирди. Озарбайжон мудофаа вазирлиги Озарбайжонларнинг Арманистон чегарасидан киришга уринганларини рад этди.
Пашинян, Россия Давлати Президенти Владимир Путин ва Франция Президенти Эммануел Макрон билан чегарадаги зиддият масаласида телефон орқали боғланди. Арманистон Ташқи ишлари Вазири Арарат Мирзоян, АҚШ Ташқи ишлар Вазирининг ёрдамчиси Карен Донфрид ва Россия Ташқи ишлар Вазири Сергей Лавров билан учрашди, ҳамда Озарбайжонни Арман ҳудудига ҳужум қилганликда айблади.
Ушбу икки қўшни давлат, Озарбайжон ҳудуди ичида жойлашган Арманистонга қарашли Тоғли Қорабоғ масаласидаги келишмовчилик туфайли 1990 йилларда ва 2020 йилда жиддий урушни бошидан кечирди. 2020 йил куз ойларида 6 ҳафта давом этган отишмалар чоғида 6 минг 500 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди, уруш Россиянинг аралашуви билан амалга оширилган битим натижасида якунланган эди. Келишувга биноан, Арманистон узоқ муддат ўз назоратида тутиб турган ва қўлдан бой беришни истамаётган ерларни тарк этган эди.
Тоғли Қорабоғдаги отишмалар 1991 йилдан ҳозиргача 30 минга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлди.