Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, расмий нота ижтимоий тармоқларда тарқалган Украина Қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео хусусида жўнатилган.
«Шу муносабат билан батафсил ва ишончли маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди» дейилади элчихона расмий сайтида берилган хабарда.