Яманлик фуқаро эканлиги айтилган шахс ижтимоий тармоқда Умра ибодатини Қиролича Елизавета II нинг руҳига бағишлаганини таъкидлади. Бунинг натижасида эса у қўлга олинди. Саудия Арабистони расмийлари томонидан Twitter да берилган маълумотга кўра, масжиднинг хавфсизлик хизмати масжид ичида баннер кўтариб олган Яманлик фуқарони қўлга олишгани маълум қилинди.
Саудия Арабистонида яшаш учун рухсатномага эга бўлган ушбу фуқаронинг ўз саҳифасида ҳам эълон қилган видеода унинг айбдор эканлигини тасдиқлайдиган ҳолат тасвирланганини кўриш мумкин.
Қўлга олинган ушбу шахс видеосида эҳром либосида қўлида баннер ушлаган ҳолатда кўриш мумкин. Баннерда эса “Қиролича Елизавета II нинг руҳи учун умра, Аллоҳдан уни жаннатига қабул қилишини сўраймиз” деб ёзилганди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатга нисбатан кескин муносабат билдириб, “Ахлоқсизни қўлга олинг” хештеги остида ўз саҳифаларида кўплаб фикрлар қолдиришди. Масжидун Набавийга масъул бўлган Шайх Абдул Раҳмон ибн Абдулазиз Ал Судайс, ушбу ҳолат билан боғлиқ муносабат билдириб, Муқаддас масжидларнинг фақатгина Аллоҳга ибодат қилиш маконлари эканлигини, турли шиор ва баннерларни олиб юриш эса қоидаларни бузиш, эътиқодга зид эканилигини таъкидлади. Ал Судайс, ушбу масжидларнинг муқаддас эканлигини ва шунга мувофиқ ҳаракат қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, ибодатларни ҳечқандай шиорсиз, ҳақиқий Исломни ифода этувчи ҳолатда адо этиш зарурлигини эслатди.
Айрим маълумотларга кўра, Яманлик фуқаро бундан бир неча йиллар олдин Шайх Али Гомаа, Инглиз Қироллиги оиласининг шажараси Муҳаммад алайҳиссаломга бориб тақалишини иддао қилиб чиққанига алданган дейилмоқда. Ваҳоланки, бу маълумотнинг ҳечқандай асоссиз эканлиги ўша пайтдаёқ маълум қилинган эди.