Индонезияда содир бўлган воқеа ҳаммани ҳайратда қолдирди. 26 ёшли индонезиядик уйдалигида қорни оч қолганини ҳис қилди. Ва қизиқиши устунлик қилиб, уйидаги қорнида болалари бор мушугини пишириб еди.
Ушбу онларни тасвирга олган шахс ижтимоий тармоқларда буни эълон қилди.
Унинг айтишича, мушугининг қорнида учта боласи бўлган ва уларни ҳам пишириб еган. Индонезия полицияси ушбу шахсни кузатувга олди. Махсус хизматнинг хабар қилишича, у шунчаки қизиқиши устун келгани учун бу ишни қилган.
Мушук гўштининг қандай эканлигига қизиққан гумондор шахс ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлиги учун 9 ойгача уй қамоғига ҳукм қилинди. Унинг руҳий ҳолатини текшириш учун 14 кун руҳий касаллар шифохонасида қолдириладиган бўлди. Шундан кейин қарор ижро қилинади.