Украинада ҳужумлардан халос этилган Изюм шаҳрида юзлаб жасадлар кўмилган мозорлар топилди. Бу ҳақда Харков минтақасининг полиция ёрдамчиси Владимир Тимошенко маълумот берди.
У жасадларнинг мозордан жума куни чиқарила бошланишини айтди. Украина президенти Владимир Зелинский ушбу мозор ҳақида фикр билдира туриб “Россия қадами етган барча жойда ўлим нафаси кезмоқда” деди. Шунингдек, у бу ишларнинг жазосиз қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
Президент чоршанба куни ушбу шаҳардаги аскарлар ёнига борган эди.
Маҳаллий расмийларнинг хабарига кўра мазкур ҳудудда 400 дан ортиқ жасад бор. Болвинов баъзи кишиларнинг ҳаводан қилинган ҳужум натижасида ва тўп отилиши сабаб ўлганини айтиб ўтди.
Аввал ҳам Украина ҳудудларидан бирида шундай мозорлар топилган эди. Россия расмийлари эса ўлган аскарларнинг ҳаётига нуқта қўйилишида ҳечқандай алоқлаари йўқлигини айтишмоқда.
Маълум бўлишича, мозорлар топилган ҳудуднинг атрофида зирҳли воситалар, танклар борлиги аниқланган, бироқ ичишга сув ҳамда электр токи йўқ. Русларнинг тезда чекинишларининг сабаблари гўёки атрофда ўз аксини қолдиргандек тасаввур уйғотади, дейилади хабарларда.