Тишларни ғижирлатиш тиббиётда бруксизм деб аталади. Тиббиётда ушбу ҳолатга нафақат касалликлар билан, балки психологик ҳолатлар билан ҳам боғлиқ деб қаралади. Баъзи инсонларнинг организмлари стресс ҳолатларини ҳаракатлар орқали, яъни бруксизм тарзида намоён қилиши мумкин.
Кучли чарчаш, сурункали кам ухлаш ҳам бруксизмни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари тишларнинг нотўғри жойлашуви, антидепрессантлар қабул қилиш, зарарли одатлар, гижжалар ҳам бруксизмни келтириб чиқаради. Спиртли ичимликлар ҳам ушбу ҳолатни кучайтиради.
Уйқуда тишларни ғижирлатиш кузатилганда биринчи навбатда тиш шифокорига мурожаат қилиш ва оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш лозим. Бундан ташқари уйқу режимини тартибга солиш, зарарли одатлардан воз кечиш ва организмда гижжалар борлигини аниқлаш лозим.