Ижтимоий тармоқларда аёлнинг шифокорлар айби билан вафот этгани ҳақида мурожаатлар тарқалди. Ҳолат бўйича Хоразм вилояти прокуратураси расмий маълумот берди.
Маълум бўлшича, 2022 йил 12 сентябрь куни Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида туманнинг Ширинқўнғирот қишлоғи, “Очанқалъа” маҳалласида яшаган 1998 йилда туғилган фуқаро Г.Б. қиз жинсли чақалоқ туққан ва туғруқдан кейин Г.Б.да қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Жарроҳлик амалиётидан кейин Г.Бекматова 13 сентябрь куни РШТЁИМ Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 14 сентябрь куни филиалнинг жонлантириш бўйлимида вафот этган.
Фуқаро Г.Б.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд – тиббий экспертизаси, шунингдек Г.Бекматованинг вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.