Президент мутасаддиларга:
➖ водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;
➖ вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;
➖ камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;
➖ вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
➖ швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;
➖ “Ипак йўли” туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш бўйича топшириқлар берди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.