Россияда МДҲ давлатлари разведка хизмати раҳбарлари билан йиғилиш бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг разведка масалалари бўйича 18 йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳар йили ўтказиладиган тадбирда Озарбайжон, Aрманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этади.

Маслаҳатчи орган фаолияти доирасида Россия президентининг Ҳамдўстлик мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан видеоконференцалоқа орқали учрашиши режалаштирилган, дея қўшимча қилади агентлик.