Россияликларга Мўғулистонда яшаш учун рухсатнома берилади

Мўғулистон иммиграция агентлиги раҳбари мамлакатга келган россияликларга яшаш учун рухсатномалар берилишини маълум қилди.

Агентлик раҳбарининг маълум қилишича, Россия Федерацияси фуқаролари Мўғулистонда маълум муддат қолиш учун ариза топширишади ва уларнинг аризалари кўриб чиқилади.

“Мавжуд вазият муносабати билан мурожаат қилган россияликларга тегишли тоифадаги яшаш рухсатномаларини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейди Мўғулистон иммиграция агентлиги раҳбари ўзининг баёнотида.