Тошкент вилоятидаги туман ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларнинг онасидан сўкди

Ижтимоий тармоқда эркак телефонда бир аёлга уятсиз сўзлар айтиб, бутун ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани акс этган аудиоёзув тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.


Маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.

“Ҳозирда хабарда кўрсатилган “аудио ёзув” аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, хабардаги ҳолат Прокуратура томонидан назоратга олинганлигини, тўлиқ ўрганилиб қонуний чора кўрилишини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда.