Украина Қуролли Кучлари Херсон вилоятидаги Архангел шаҳар типидаги аҳоли пункти ва Миролюбовка қишлоғини назорат остига олди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Кривой Рог ҳудудий мудофаа 129-бригадаси жангчилари аҳоли пунктларини озод қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков кеча, 2 октябрь куни россиялик ҳарбийлар Украина Қуролли кучларининг 128-тоғ-ҳужум бригадасининг Архангелскдаги вақтинчалик жойлаштириш нуқталарига зарба берганини маълум қилганди.
Миролюбовка Херсон вилоятининг Нововоронцовский туманида, Никополдан 74,6 км ғарбда жойлашган. Архангел Бериславский туманида жойлашган.