Жорий йилнинг 2 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига мукофот пули ажратилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Мазкур ҳолат Андижон вилоят адлия бошқармаси ўрганиб чиқилди ҳамда қуйидагилар аниқланди.
Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи О.Зайнобиддинов томонидан 2022 йилнинг 30 сентябрь куни Асака тумани ҳокимининг 68-1-17-F\22-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлиги ходимларига 2022 йил III-чорак якунлари бўйича мукофот пули берилиши белгиланган ҳамда мукофот пули жорий йилнинг 27 сентябрь куни вазифасидан озод этилган Асака тумани ҳокими М.Алихановга ҳам тўланиши кўзда тутилган.
Мазкур Фармойиш адлия бошқармаси аралашуви билан бекор қилинди.