Чирчиқдаги ҳолат юзасидан Бош вазир ўринбосари бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

“MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг Синтез цехида содир бўлган чақнаш сабабларини ўрганиш ва келгусида бу каби ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан комиссияга Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамахмудов раҳбар этиб тайинланди.

Ҳозирда корхона ҳудудида белгиланган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.