Жо Байден 2024 йилда иккинчи муддатга президентликка номзодини қўйишни айтди

Нашрнинг ёзишича, Байден ўз режалари ҳақида сентябрь ойида воиз Ал Шарптон билан учрашувда гапирган. У президентликка номзодини кўрсатиб, амалдаги сиёсатини давом эттирмоқчи эканини айтди. Бу ҳақда АВС телеканали хабар бермоқда.

Байденнинг тарафдорлари унинг иккинчи муддатга сайланиш нияти ҳақида бир неча бор гапирган. Бироқ, унинг ўзи сўнгги пайтларда ушбу мавзу бўйича ҳар қандай баёнотлардан ўзини олиб қочмоқда.

Айни пайтда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Республикачилар партияси вакиллари АҚШ президенти Жо Байденга нисбатан импичментни бошлаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Айрим республикачилар Байден раҳбариятининг сўнгги икки йилини “даҳшатли туш”га айлантиришга аҳд қилган.