Болаларнинг ўғирланаётгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирининг яқинида бола ўғирлангани тўғрисида аудиохабар тарқалган.

ИИВ матбуот котиби мазкур хабар юзасидан расмий баёнот берди. ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов бу каби хабарларни рад этиб, уларни ёлғон ва асоссиз эканини айтмоқда.

“Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, — дейилади Ш.Ғиёсовнинг баёнотида.