Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатида юзага келаётган ҳолатлар воқеаларнинг қанчалик даражада даҳшатли тусда юз бераётганини исботламоқда.
Жумладан, ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда, Рус ишғолидан қутқарилган бир қишлоқда противагаз, бир қути тилла тиш ва бошқа ашёлар топилди.
Украиналик расмийлар, Харкивда халос этилган Риский-Радкивский қишлоғида, Путиннинг аскарларининг маҳаллий аҳолини тириклай кўмгани, уйларини талон-тарож қилишганини иддао қилишмоқда. “Қийноқлар учун махсус хона ташкил қилинган” дейди Харкив полицияси Бош Назоратчиси Сархий Болвинов. У тасвирларни Twitter саҳифасига жойлади.
40 ёшли Виталий Олия эса ўзининг поезд станцияси яқинидаги махсус қийноқ хонасига олиб борилганини у ерда электрошок билан кечган қийноқни бошидан ўтказганини айтган.