Кеча, 6 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-боғчада тарбияланувчи И.Ж. (2018 йилда туғилган) болалар ўйингоҳидаги темир айланада ўйнаган ва йиқилиб вафот этган.
Айни пайтда иш прокуратурага ўтказилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
21-боғча директори ишдан олиниб, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.