Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, келишув бўйича ташаббуслар осонлик билан олға силжаётгани йўқ, бироқ уларнинг келишувига умид бор.
Алиев, шунингдек, Арманистонда ҳам, Европа Кенгашида ҳам “Озарбайжон томони эълон қилган 5 тамойил бўйича ҳеч қандай савол йўқлигини” айтди. Улар орасида суверенитетни ўзаро тан олиш, ҳудудий даъволарнинг йўқлиги, давлатлараро муносабатларда бир-бирининг хавфсизлигига таҳдид солмаслик, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, дипломатик муносабатлар ўрнатиш, шунингдек, транспорт ва алоқа ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бор.