Кўкрак қафасидаги жизиллатадиган оғриқ. Бу — стенокардия, инфарктдан хабар берувчи энг хавфли аломатдир. 10 дақиқа ўтар-ўтмас, бу оғриқ инфарктга олиб келиши ҳеч гап эмас.
Кўкрак қафасидаги тез-тез йўқолиб, пайдо бўлиб турувчи оғриқ. Инфарктнинг энг кўп кузатиладиган белгиси ҳисобланади.
Сабабсиз ҳолатлар ва белгилар. Инфарктдан тахминан бир кун олдин юракнинг қаттиқ уриши, тўсатдан кўнгил айниши, қайт қилиш, лаб атрофи кўкариши, қувватсизлик каби аломатлар кузатилади.