Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.