Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг 29.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “GOLDEN DREAMLANDS” корхонасидан ундирувчи А.Джалилов фойдасига 348 млн. 370 минг миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро иши бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси М.Рахманов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликлар ўрганилиб, Қонунда белгиланган тартибда банд солинган ва ундирувни қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилган.
04.10.2022 йилдаги тўлов топшириқномага асосан ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган жами қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган.мм