Россия 9 октябрга ўтар кечаси Запорожье вилоятига 12 та ракета зарбаси берди.Вилоят маъмурияти губернатори Александр Старух Телеграмдаги каналида энг кўп зарар кўрган 9 қаватли бино расмини эълон қилди.
Қайд этилишича, ракета зарбалари оқибатида 12 киши вафот этган ва 49 киши жарохатланган. Улардан 6 нафари болалар экани таъкидланган. Аввалроқ Россия ҳарбийлари 30 сентябрь тонгида Запорожье шаҳрида чиқаётган гуманитар колоннага ракета зарбаларини амалга оширгани тўғрисида хабар берилганди.
Россия томонидан Запорожье вилоятининг эгаллаб олинган қисми маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам ичида тинч аҳоли бўлган машиналар колоннаси ўққа тутилганини айтган. У ҳужумда Украина қўшинларини айблаганди. Ҳужум оқибатида 30 киши ҳалок бўлганди.