Балиқ инсон организмини тозаловчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади.
Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар сақланиши туфайли биологик қиймати ҳам мол ва қўй гўштидан юқори туради. Балиқ гўштининг 100 граммида инсон саломатлиги учун керак бўладиган бир кунлик — 0,2 миллиграмм ёд сақланади.
Ўзида оқсил, витамин, минераллар, айниқса, темир, ёд, магний, фосфор, руҳни сақлаган бу жонзот гўштини кўп енг, сабаби балиқ одамни семиртирмай, организмга керакли қувватни бера олади.
Энг муҳими, балиқ маҳсулотлари бир қанча касалликларга кони фойда ҳисобланади: юрак касалликлари хавфини камайтиради, кўриш қобилиятини, уйқуни яхшилайди, ревмотоид артиритни енгиллаштиради, холестерин даражасини камайтиради, модда алмашинувини тезлаштиради, қон босимини пасайтиради, неврологик касалликларда фойдаси бор, эркакларда жинсий қувватни оширади, жигар учун фойдали ҳисобланади.
Аммо, ушбу маҳсулот, хоҳ у бўғда, хоҳ у ёғда қовуриб пиширилмасин, аллергик хасталиклар, қонда кальций даражаси юқори бўлган одамларга, буйраги тез-тез оғрийдиган беморларга, ўпка силида балиқ унчалик тавсия этилмайди.