Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 9 октябрь куни “Навоий шаҳар бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияда маҳкум ваҳшийларча ўлдирилди” номли хабар тарқатилди.
Аниқланишича, маҳкум М.О 2022 йил 7 октябрь куни соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кроват темирига ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Маҳкум М.О мазкур жиноят иши бўйича 30.07.2018 йилда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “л” банди, 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. (ЖКнинг бир нечта моддалари билан муқаддам 4 маротаба судланган.)
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.