Қалқонсимон без танада гормонлар ишлаб чиқаради ва унга йод моддаси зарур. Агар йод етишмовчилиги (гипотиреоз ) юзага келса, эрталаб уйғониш жуда қийин кечади.
Хотира пасайиши, диққатни жамлай олмаслик, хавотир ва ваҳима кучайиб кетаётган бўлса, юрак уриши товуши сезиладиган даражада бўлиши, совуқ шабадага нисбатан сезгирлик эндокринолог ҳузурига боришингизни англатади.
Соч тўкилиши, терининг қуруқлашиб кетиши аломатлари ҳам йод етишмовчилиги натижасида юзага келади.
Ҳомиладор аёлларда йод етишмовчилиги ҳаттоки ақли заиф болалар туғилишига сабаб бўлиши мумкин.
Йоднинг бир кунлик ўртача меъёри 100 микрограмм бўлса, ҳомиладор аёлларда 200 микрограмм бўлиши керак.